Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ўқув йилида 800 мингга яқин бола 1-синфга қабул қилинади
Бу йил болаларни умумтаълим мактабларига онлайн қабул қилиш қамрови оширилди ҳамда бу турдаги туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1950 тадан 5690 тага кўпайди.
2026-2027-ўқув йилида 795 минг нафардан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова раҳбарлигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу йил болаларни умумтаълим мактабларига онлайн қабул қилиш қамрови оширилди ҳамда бу турдаги туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1950 тадан 5690 тага кўпайди. Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги мактаблар тўлиқ онлайн қабул шаклига ўтказилди.
Шу билан бирга, ихтисослаштирилган, президент, ижод, спорт мактаблари, Ал-Беруний халқаро мактаб-интернати ҳамда Миллий дастурга қабул жараёнлари онлайн тарзда олиб борилмоқда ва бугунги кунга қадар ушбу мактабларга кириш учун 150 мингдан зиёд ариза келиб тушган.
Мазкур мактабларга кириш имтиҳонлари республика бўйлаб 15 июндан 31 июлга қадар ўтказилади. Бу йилги тартиб бўйича президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари бир сменада ўтказилиши белгиланган.
«Жасорат мактаблари»га кириш учун 14826 та ариза келиб тушган бўлиб, бу борадаги энг юқори кўрсаткич Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига тегишли.
Йиғилишда ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Қайд қилинганидек, шу мақсадда вазирлик марказий аппарати ҳамда вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида «Ёз - 2026» штаблари ташкил этилган.
Мулоқот давомида умумтаълим мактаблар қошида ташкил этилган 1242 та соғломлаштириш майдончасида 156 минг нафардан ортиқ болага сифатли дам олиш шароитини яратиш учун ҳудудий масъуллар ва вазирликнинг туман (шаҳар) бўлими бошлиқларига маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида айтилишича, бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси таркибидаги 179 та стационар оромгоҳда 158 минг нафар, вазирлик тизимидаги 21 та соғломлаштириш оромгоҳига 7 минг нафар болани қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, бунда ўқувчилар махсус ишлаб чиқилган 12 кунлик намунавий дастур асосида ҳордиқ чиқаради.
Мавзуга оид
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
14:41 / 22.04.2026
Эъзоза Каримова: “Ҳоким гул билан бориб, ўқитувчилардан кечирим сўради”
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:33 / 11.04.2026