Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
Shielded Email номли функция ўзига хос бир марталик email-манзиллар яратиш имконини беради.
Google ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ҳимоясини кучайтиришни давом эттирмоқда. Компания ҳозирда Shielded Email номли функция устида иш олиб боряпти, у ўзига хос бир марталик email-манзиллар яратиш имконини беради. Улардан турли сайт ва иловаларда рўйхатдан ўтишда асосий почта қутисини кўрсатмай туриб, фойдаланиш мумкин бўлади.
Янги функциянинг ишлаш механизми содда. Shielded Email’ни ишлатиш давомида аниқ бирор сайт ёки илова учун ноёб манзил яратилади. Ундан юборилган барча мактублар автоматик равишда асосий почта қутисига жўнатилади. Агар манзил номақбул хат-хабарларни қабул қила бошласа, фойдаланувчи исталган вақтда бундай синхронизацияни амалга ошириши мумкин.
«Бундай ёндашув нафақат спамларга қарши курашишга, балки онлайн-фаолликни кузатиш хатарини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Shielded Email маълумотлар сизиб кетиш эҳтимолини камайтиради», — дейилади хабарда.
Apple компанияси ўз қурилмаларида бундай функциядан анчадан бери фойдаланиб келади — iCloud’да Hide My Email сервиси. Ҳозирча Shielded Email бепул функция бўладими ёки фақат Google One обуначиларига тақдим этиладими номаълум. Шунингдек, яратиладиган манзиллар сони чекланиш ёки чекланмаслигига ҳам ойдинлик киритилмаган.
Мутахассисларнинг тахминича, Shielded Email Android’нинг яқин вақтлардаги янгиланишида тақдим этиладиган асосий функцияга айланади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026