ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
Аббосбек Файзуллаевнинг голига қарамай, иккинчи бўлимда гуруҳ аутсайдерига қарши ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнаган Сречко Катанец шогирдлари 83-дақиқада майдонда камчилик бўлиб қолишди. Тошкентдаги ўйинда бўлгани каби дарвозабон Ўткир Юсупов бу сафар ҳам пеналтини қайтариб, миллий жамоанинг қийин баҳсдаги жуда муҳим ғалабасини сақлаб қолди.
ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Лаосда Шимолий Кореяга қарши ўйнаб, қийинчилик билан жуда муҳим ғалабага эришди.
Учрашувдан олдин жароҳат сабабли Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров майдонга туша олмаслиги маълум эди, шу боис таркибда ўзгаришлар бор эди.
Биринчи бўлимда вакилларимиз рақибдан бироз устунлик қилишди ва бўлим якунда Аббосбек Файзуллаевнинг йўллаган зарбаси жамоамизни танаффусга ғолиб сифатида йўл олишини таъминлади – 1:0.
Иккинчи бўлимда эса Сречко Катанец шогирдлари ҳисобда олдинда бўлишига қарамай, гуруҳ аутсайдерига қарши иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди ва корейслар секин-аста ўйин назорати ва устунликни қўлга олишди. Охир-оқибат 83-дақиқада ўзбекистонлик мухлислар хавфсираган вазият юз берди. Бош ҳакам Умарбек Эшмуродовнинг қўполлигини ВАР орқали текшириб, уни майдондан четлатди. 10 киши қолган жамоамиз дарвозасига эса пеналти белгиланди. Бахтимизга дарвозабон Ўткир Юсупов 11 метрлик жарима зарбасини қайтаришга муяссар бўлди. У 1-даврада Тошкентда ўтган баҳсда ҳам корейсларнинг пеналтидан йўллаган зарбасини бартараф эта олганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси Қатардан кейинги иккинчи сафар ўйинида ғалабани сақлаб қолишга эришди ва гуруҳда 13 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам Эрон бугун Қирғизистон меҳмони бўлади, БАА ва Қатар эса ўзаро майдонга тушади. Ўзбекистон навбатдаги турни кейинги йилнинг март ойида Тошкентда Қирғизистонга қарши ўтказади.
ЖЧ-2026 саралаши.
А гуруҳи. 6-тур
КХДР – Ўзбекистон - 0:1
Ҳакам: Аҳмад Ал Али (Кувайт)
ВАР: Абуллоҳ Жамолий (Кувайт)
Гол: Аббос Файзуллаев, 44.
КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 4.Ким Пом Хёк, 9.Ри Жо Гук (11.Жон Ил Гван, 70), 10.Хан Кванг Сонг, 13.Ри Ил Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 15.Ри Ун Чол, 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг (22.Пак Кванг Хун, 70)
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 10.Жалолиддин Машарипов (11.Азизбек Амонов, 80), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Бобур Абдухолиқов (20.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Аббосбек Фазуллаев (19.Азизбек Турғунбоев, 79), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Четлатиш: Умарбек Эшмуродов, 83.
Мавзуга оид
20:59
«Тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик» – Ўткир Юсупов
17:05 / 15.11.2024
«166 дақиқа». Катанецнинг энг катта хатоси ҳақида
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
17:51 / 14.11.2024