Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди
Emirates Minting Factory компанияси оғирлиги 300 килограммдан ошадиган дунёдаги энг катта олтин ёмбини тайёрлаб, Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди.
Фото: x.com/ahmed binsulayem
Дубайдаги Emirates Minting Factory компанияси оғирлиги 300 килограммдан ошадиган дунёдаги энг катта олтин ёмбини тайёрлади. Бу ҳақда амирлик ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу орқали компания Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
«Emirates Minting Factory оғирлиги 300 килограммдан ортиқ бўлган энг катта олтин ёмбини ишлаб чиқариб, Дубай учун янги жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу ютуқ муносабати билан Дубайдаги қимматбаҳо металлар бўйича конференциянинг ёпилиш маросимида Гиннесснинг рекордлар китоби сертификати топширилди», — дейилади хабарда.
Emirates Minting Factory Дубайдаги (БАА) Ал-Қуз саноат зонасида жойлашган заводга эгалик қилади. Корхона қимматбаҳо металларни тозалаш билан шуғулланади ва ҳар куни 1000 килограммдан 1200 килограммгача олтин ва кумушни қайта ишлаш ҳамда эритиш қувватига эга.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида ўнинчи ўринни эгаллаган. 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилган. Энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакат Хитой бўлган — 378,2 тонна. Иккинчи ўринда — Россия (321,8 тонна), учинчи ўринда — Австралия (293,8 тонна).
Мавзуга оид
22:14 / 07.02.2026
Дубайда ҳайдовчисиз таксилар фаолияти йўлга қўйилди
07:55 / 24.01.2026
Inaura: Дубайда ғайриоддий осмонўпар бино лойиҳаси тақдим этилди
19:54 / 23.01.2026
Ўзбекистон ТИВ: Дубайдаги жанжал иштирокчиларининг 8 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
16:47 / 23.01.2026