Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев 22 ноябр куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини жорий йилги давлат дастури доирасида амалга оширишнинг ҳолати ҳамда келгуси йилда ислоҳотларни янада илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, давлат бошқарувида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
«Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликни ЖСТ қоидалари ва талаблари билан уйғунлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Президент режалаштирилган барча лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, стратегик ислоҳотлар кун тартибини янги ташаббуслар билан, айниқса, мамлакатимизда эълон қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йилидаги вазифаларни ҳисобга олиб янада бойитиш муҳимлигини таъкидлади», – дейилади хабарда.
Сума Чакрабарти 2020 йил ёзида Ўзбекистон президенти фармонига кўра «Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари» учун «Дўстлик» ордени билан мукофотланганди. У 2020 йил кузида Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Маълумот учун, Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти бўлиб ишлаган. ЕТТБга раҳбарлик қилишдан аввал у Халқаро тараққиёт департаментининг доимий котиби (2002-2007) бўлган ва Бирлашган Қиролликнинг Адлия вазирлигида (2007-2012) ишлаган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

20:33 / 19.03.2025
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш масаласини муҳокама қилди

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024