Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш масаласини муҳокама қилди
Шунингдек, учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев 19 март куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Мамлакат инвестициявий салоҳиятини халқаро майдонда янада илгари суриш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш бўйича амалий чоралар кўриш, хориждаги етакчи таълим муассасаларида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти «роуд-шоуси» ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
«Учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ЕТТБнинг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти 2020 йил сентябрдан бери Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025