Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилди. Ўзгартиришларга кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари мактабга кириши учун рус тили тест синовидан ўтиши шарт.
Россия Давлат Думасига мигрант болаларни рус тилини билишини тасдиқловчи ҳужжатсиз мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат Россия парламенти қуйи палатаси сайтида эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан «Россия Федерациясида таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади. Ўзгартиришларга кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари мактабга кириши учун рус тили тест синовидан ўтиши шарт. Тестдан ўта олмаганлар мактабга олинмайди.
Ҳужжатда айтилишича, синов тартиби ва унинг мезонлари Россия Таълим вазирлиги ва «Рособрнадзор» томонидан белгиланиши керак. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида тест синовлари бепул амалга оширилиши назарда тутилган.
Депутатлар қонун лойиҳасини 10 декабр куни биринчи ўқишда кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Қонун қабул қилинса, 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.
Мавзуга оид
11:20
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
12:17 / 30.06.2026