Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради
Андижонда юзига ниқоб таққан бир неча эркак давлат рақам белгиси бўлмаган автомобилларда келиб, йўл четида тўхтаб турган бошқа бир машинага тош отиб ҳужум қилди. Воқеа видеоси интернетда тарқалгач, вилоят прокуратураси гумондорлардан бири қўлга олинганини маълум қилди.
Прокуратура ахборотида айтилишича, 20 ноябр куни фуқаро Ю.Д ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Л.А.га ҳужум қилган.
Улар Л.А. ўзининг Cobalt машинасида пул маблағларини ташиш билан шуғулланишини билган ва ҳужум қилиш орқали пулларни қўлга киритишни режа қилган.
Жиноятчилар Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларнинг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, Л.А.нинг бошқарувидаги Cobalt'нинг орқасидан кузатиб келган. Л.А. Андижон шаҳрининг Ёйилма маҳалласи Амир Темур шох кўчасидан ўтган Андижон–Асака йўналишида Андижон йўналиши бўйича йўл четида тўхтаб турган вақтда, таъқибчилар юзларига ниқоб таққан ҳолда унинг машинасига тош отиб, ҳужум қилган.
Жабрланувчи машинасида ҳодиса жойидан қочгани сабаб, ҳужум қилганлар жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб босқинчилик қилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.
Ички ишлар органи дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Вилоят прокуратураси жиноят иши устидан прокурор назоратини ўрнатган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026