Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Кимё халқаро университети халқаро аккредитация сертификатларига эга бўлди
Ушбу ютуқ ўқув дастурлари, профессор-ўқитувчилар малакаси ва университет инфратузилмасининг юқори даражада эканини тасдиқлайди, хорижий ҳамкорлик ҳамда қўшма дастурлар учун янги имкониятлар тақдим этади.
Тошкент Kимё халқаро университети 1 та институционал аккредитация, 6 та бакалавриат ҳамда 14 та магистратура йўналиши бўйича халқаро эътирофга сазовор бўлди. Ушбу йўналишлар орасида сунъий интеллект, мехатроника, лифт муҳандислиги, механик ва электр муҳандислиги, ахборот тизимлари муҳандислиги, архитектура ва бинолар қурилиши, биотехнология, аудит ва бухгалтерия ҳисоби каби замонавий ҳамда иқтисодиёт учун муҳим соҳалар мавжуд.

Сертификатлар Марказий Осиё университетлари таълимни аккредитация қилиш ассоциацияси (CAAAE) томонидан тақдим этилиб, университетдаги таълим сифати, бошқарув жараёнлари ва сифат назорати тизими халқаро талаблар асосида ташкил қилинганини билдиради.

CAAAE муҳандислик ва олий таълим йўналишларини халқаро мезонлар бўйича баҳоловчи нуфузли ташкилотдир. Унинг стандартлари Болонья жараёни тамойиллари ва халқаро амалиётга мувофиқ ишлаб чиқилган. Маълумот ўрнида, бу Тошкент Кимё халқаро университетининг биринчи халқаро аккредитацияси эмас.

Таъкидлаш жоизки, аккредитация бакалавриат ва магистратура дастурлари, профессор-ўқитувчилар салоҳияти, ўқув-услубий таъминот, моддий-техник базанинг халқаро талаблар билан мувофиқлигини тасдиқлайди.
Шунингдек, мазкур ютуқ талабалар учун ишончли таълим муҳитини яратади ҳамда хорижий ҳамкорлик, қўшма дастурлар ва академик алмашинувларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Сайт kiut.uz | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Телефон: +998 78 129 40 40
Мавзуга оид
11:00 / 17.12.2025
ТКХУда 500 дан ортиқ талабага таълим грантлари топширилди
19:00 / 10.07.2025
Япония билан ҳамкорликда амалга оширилаётган таълим: Тошкент Кимё университети янги босқичда
21:00 / 01.07.2025
Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”
16:00 / 20.06.2025