Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти туризм бошқармаси ва Ростов-Дон шаҳри иқтисодиёт департаменти раҳбарияти ҳамда етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Бухоронинг туризм салоҳияти тақдим этилиб, унда соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастури, тармоқни ривожлантириш тенденциялари, турпакетлар бўйича янги лойиҳалар, қулай шароитлар ва қулай саёҳат йўналишлари тақдим этилди. Ҳар бир давлат, жумладан, Россия халқлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда минтақада яратилаётган замонавий туризм инфратузилмаси ҳақида айтиб ўтилди.
Россия томони, ўз навбатида, Ростов-Дон шаҳрининг туризм имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.
Сайёҳлик компаниялари истиқболли ташриф буюрувчиларнинг истак ва манфаатларини инобатга олган ҳолда қўшма турпакетларни ишлаб чиқиш учун тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидланди.
Шу билан бирга, иштирокчилар Ўзбекистон томонининг 2025 йилда Ростов-Дон шаҳрида Бухоро маданияти кунларини ўтказиш бўйича таклифини қўллаб-қувватладилар.
Учрашув якунида Бухоро ва Ростов-Дон шаҳарлари ўртасидаги туризм йўналишида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувга эришди.
Мавзуга оид
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
12:10 / 27.05.2026