Нигерияда ноқонуний нефт заводлари йўқ қилинди
Нигерия армияси Нигер дарёси делтасидаги нефт контрабандачиларига қарши махсус операция ўтказган ва нефтни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар йўқ қилинган. Бу ҳақда армия вакили Данжума Жона Данжума маълум қилди.

Фото: businessday.ng
Данжуманинг сўзларига кўра, операция натижасида 56 корхона йўқ қилинган, 1,2 миллион литр нефт мусодара қилинган. Шунингдек, бу ноқонуний ишларга алоқадор 17 киши қўлга олинган ва контрабандачиларга тегишли 20 та кичик кемалар тортиб олинган.
Нефтнинг ноқонуний истеъмоли Нигерия иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Сенатор Нед Нвоконинг маълум қилишича, 2023 йилда нефт ўғирлаш ва қувурларга қилинган ҳужумлар туфайли мамлакат 3 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрган.
Нигериянинг тасдиқланган нефть захиралари тахминан 37 миллиард баррелни ташкил этиб, бу жаҳон захираларининг 3,1 фоизига тўғри келади. Шу билан бирга, Нигерия дунёнинг энг йирик нефт ишлаб чиқарувчи 15 мамлакати қаторига киради, энг кўп нефт захираларига эга бўлган мамлакатлар рўйхатида 8-ўринда ва нефт экспорт қилиш бўйича 6-ўринда туради.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

17:12 / 14.03.2025
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди

18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради

17:35 / 10.02.2025
Европа давлатлари Россия нефтлари ортилган танкерларни тутиб қолишни режа қилмоқда — Politico

18:56 / 03.02.2025