Ўзбекистон | 11:06
25676
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Ўзгидромет 2-6 декабр кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
2-6 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2, кундуз кунлари +5...+10, шимолда кечалари -3...-8, кундуз кунлари 0...+5 даража атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда: 2-6 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари -1...+1, кундуз кунлари +6...+9 даража бўлади.
Мавзуга оид
11:31
3 декабр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
16:04 / 01.12.2024
2 декабр куни айрим ҳудудларда 10 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти
11:35 / 30.11.2024
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
10:41 / 30.11.2024