Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик сайёҳларнинг Ўзбекистонда қолиш муддатини узайтириш бўйича музокара ўтказилди
Мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Қирғизистоннинг жанубий минтақаларидаги етакчи сайёҳлик компаниялари, тадбиркорлар ҳамда Ўш вилояти ва шаҳар маъмурияти расмий вакилларидан иборат делегациянинг Бухоро шаҳрига ташрифи амалга оширилди.
Фото: "Дунё" АА
Ташриф доирасида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий вакиллари ҳамда маҳаллий туризм компаниялари иштирокида давра суҳбати ва В2В учрашувлар ташкил қилинди.
Учрашувда сайёҳлик компаниялари ўз имкониятларини намойиш қилишди, Бухоро вилояти ва Ўш вилоятининг туризм салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, мавжуд туризм имкониятларидан фойдаланиб, хорижий сайёҳларнинг республикада рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатларини узайтириш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди.
Бухоро вилоятининг Tour East, Euro Vostok, Jasmin Travel, Ziyarat Travel, Al-voris Travel каби етакчи туристик компания билан сайёҳлар алмашинуви бўйича 10 га яқин меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026