Франция клуби Аббосбек Файзуллаев учун 15 миллион евро тўлашга тайёр – ОАВ
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Фото: Getty Images
Россиянинг «РБ Спорт» хабарига кўра, «Монако» клуби ўзбекистонлик 21 ёшли футболчининг трансфери учун Москва жамоасига 15 миллион евро тўлашга тайёр.
Қайд этилишича, ушбу таклифга қарамай ЦСКА клуби қишки трансфер ойнасида Файзуллаевни сотиб юборишни истамаяпти, клуб футболчи билан хайрлашишга тайёр эмас.
Маълумот учун, Аббосбекнинг ЦСКА билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг июн ойига қадар имзоланган. У 2023 йилнинг ёзида 500 минг евро эвазига «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтган эди. Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 15 ўйинда 2та гол ва 3та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Франциянинг «Ланс» клуби сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўп сурмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Жаҳон | 20:17
-
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
Жамият | 20:09
-
Россия-Украина уруши «эндшпил босқичига ўтди» – JPMorganChase маркази ҳисоботи
Жаҳон | 19:41
Мавзуга оид

16:46 / 12.12.2024
Файзуллаевнинг трансфер баҳоси яна 2 миллион еврога ошди

17:46 / 29.10.2024
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!

16:08 / 18.10.2024
Аббосбек Файзуллаев – «Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси» совринига даъвогар

21:43 / 05.06.2024