Спорт | 13:10 / 03.12.2024
3730
2 дақиқада ўқилади

Путин Бутунжаҳон дўстлик ўйинларини номаълум муддатга қолдирди

Дўстлик ўйинлари Россия томонидан Олимпия ўйинларининг аналоги сифатида режалаштирилган ва сентябр ойида бўлиб ўтиши керак эди. Ёзда унинг ўтказилиши 2025 йилга кўчирилди ва энди Путин сабабларни кўрсатмасдан туриб, уни «кейинги топшириққача» қолдирди.

Фото: Dmitry Serebryakov/AP/dpa/picture alliance

Москва Олимпия ўйинларининг аналоги сифатида режалаштирган Бутунжаҳон дўстлик ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақдаги Россия президенти Владимир Путиннинг фармони 2 декабр, душанба куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, дастлаб 2024 йилнинг 15-29 сентябр кунлари Москва ва Екатеринбург шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган, кейин эса 2025 йилга кўчирилган Дўстлик ўйинлари «махсус топшириққа» қадар қолдирилди. Қарор «спортчилар ва спорт ташкилотларининг халқаро спорт тадбирларига эркин кириш ҳуқуқини ҳимоя қилиш» билан изоҳланади. Путиннинг фармонида аниқроқ сабаблар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Россия ҳукумати Украинадаги уруш туфайли россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этмаслигига жавобан Олимпиада ўтказиладиган йилларда Дўстлик ўйинларини ташкил этиш қарорини эълон қилди. Путиннинг тегишли фармони 2023 йил октябр ойида имзоланган.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу ташаббусни танқид қилиб, бу Москванинг «спортни сиёсийлаштириш»га қаратилган уриниши эканини билдирди. ХОҚ спортчиларни Дўстлик ўйинларида қатнашишдан бош тортишга чақирди.

Мавзуга оид