5 декабр куни ҳам туман тушиши мумкин
Ўзгидромет 5 декабр, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз шивалама ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...+1, кундузи +6...+8 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб бироз шивалама ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...-6, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Мавзуга оид
10:54 / 03.12.2024
4 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
11:31 / 02.12.2024
3 декабр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
11:06 / 02.12.2024
Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
16:04 / 01.12.2024