Жамият | 19:11 / 05.12.2024
3806
4 дақиқада ўқилади

“Битта бригада кунига 25 тагача чақириққа чиқяпти” — Тез ёрдам қишда қандай ишлаяпти?

Тошкент шаҳар тез ёрдам хизмати 5 миллиондан ортиқ кишига хизмат кўрсатяпти. Реанимация бригадаси шифокори Алишер Бозоров олдин кунига 3-3,5 минг чақириқ тушган бўлса, мавсумий касалликлар авж олган ҳозирги пайтда 5 минггача чақирувга чиқилаётганини айтади.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиалида 4100 нафардан ортиқ ходим фаолият кўрсатади. Шулардан бири реанимация бригада шифокори Алишер Бозоров. У Kun.uz мухбири билан суҳбатда айни кеча-кундузда тез ёрдам хизматида чақирувлар салкам 2 баробар ошганини айтди. Бунга сабаб мавсумий ўткир респиратор инфекциялар кўпайгани. “Мана, ҳозир биринчи чақириқдан иккинчи чақириққа станцияга қайтмасдан боряпмиз. Яъни бир бирига уланиб кетаверади. Бу кечки соат 17:00 дан то 2-3 гача давом этади. Чунки чақириқлар узлуксиз бўлади. Олдин 3-3,5 минг чақириқ тушган бўлса, ҳозир 5 мингтагача етяпти”, - деди у.

Маълум бўлишича, филиал Тошкент шаҳрида 5 млн аҳолига (доимий истиқомат қилувчи — 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб-кетувчи — 1,5 млн, вақтинчалик яшовчи — 0,48 млн) хизмат кўрсатади. Пойтахтдаги 1 та тез тиббий ёрдам станцияси ва туманлардаги 13 та тез тиббий ёрдам бўлимлари мавжуд. Уларда 235 та кўчма бригада (224 та умумий, 7 та анестезиологик-реанимацион ва 4 та психиатрик) 24/7 режимида хизмат кўрсатади.

Алишер Бозоров хизматнинг кечиктириб бўлмайдиган реанимация бригадасида ишлайди. Call марказга келиб тушган чақириқлар беморнинг аҳволига қараб бригадаларга бириктириб берилади. “Биз ўта оғир кечиктириб бўлмайдиган чақириқларга чиқамиз. Агар енгилроқ касалга кетаётган бўлсак, оғирроқ касал чиқиб қолса, бригадамиз оғирроқ касалга йўналтирилади”, — деди у.

Бозоровнинг айтишича, ҳарорат ошиши ёки бош оғриғи билан тушган касалларга кечроқ борилаётганига орада оғир касаллар чиқиб қолиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кечикишларнинг яна бир сабаби йўлдаги тирбандликлар. “Чунки шаҳарда кечки 5 дан кейин тирбандлик ҳам, чақириқлар ҳам кўпаяди. Лекин ҳозир ҳайдовчилар олдингидан анча тушунадиган бўлиб қолишган. Улар кўчада йўл беришга ҳаракат қилади. Фақат катта-катта чорраҳаларда светофорнинг қизил чироғи бўлиб қолса, қийналиб қоламиз”, — дейди у.

Буни 15 йилдан бери реанимация бригадасида ҳайдовчилик қилаётган Саидаброр Юсуфхўжаев ҳам маъқуллади. “24 соат ишлаймиз, 72 соат дам оламиз. Чарчамаймиз, бунга ўрганиб ҳам қолганмиз. Тирбандлик бўлганда белгиланган вақтда беморга етиб боришнинг иложи ҳам йўқ. Лекин тезлаштириб боришга ҳаракат қиламиз. Тирбандлик кечки пайт кўп бўлади”, — деди у.

Маълумот учун, 2024 йилда шаҳар тез ёрдам хизматидаги машиналар сони аҳоли сонига нисбатан етарли бўлган. Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари билан таъминот 2023 йил ноябр ойи охирига келиб 100 фоиз қилиб, 235 та автотранспортга етказилган. Унгача 206 та бўлган.

Бозоров иш вақти 24 соат экани, ҳозир кун давомида 15-25 тагача чақириққа боришга тўғри келаётганини ҳам қўшимча қилди.

Касбимни яхши кўраман. Шунинг учун ишлаяпмиз-да. Тўғри, касаллардан гап ҳам эшитамиз, ёрдам кўрсатгандан кейин биз билан уришган касаллар раҳмат айтади. Ҳамманинг оиласидаги бемор ўзи учун муҳим. Шунинг учун жаҳлларини тўғри тушунамиз. Чунки кейин барибир раҳмат айтишади, Шунисидан хурсанд бўламиз. Ҳаво совияпти, ўзингизни асранг, бизга ҳеч ишингиз тушмасин”, — деб суҳбатни тугатди шифокор.

Зуҳра Абдуҳалимова, журналист
Оператор ва монтаж усталари – Жавоҳир Ғайратов, Зияддин Мамажонов.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти