Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон олимлари инсонларда янги тишларни ўстирувчи дори воситасини синовдан ўтказишни бошлади
Синовлар давомида катта ёшли кўнгиллиларга яширин тишлар ўсишига туртки берадиган антитана асосидаги экспериментал дори воситаси юборилади.
Япониялик стоматологлар тиши йўқ инсонлар янгисини ўстириши мумкинлигини таъкидламоқда. Улар ҳозирда тиш протезлари ва имплантлари ўрнини эгаллаши кутилаётган янги дори воситасини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Осакадаги Китано госпитали тиббий тадқиқот институти оғиз бўшлиғи жарроҳлиги бўлими бошлиғи Кацу Такахашига таяниб, France 24 агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, октябр ойида Такахашининг жамоаси Киото университети шифохонасида клиник синовларни бошлаган. Катта ёшли кўнгиллиларга яширин тишлар ўсишига туртки берадиган антитана асосидаги экспериментал дори воситаси юборилади. Олимларнинг тушунтиришича, одамларда фақат икки турдаги — сут ва доимий тишлар чиқади. Аммо Кацу Такахашининг сўзларига кўра, милкларда «уйқудаги» учинчи авлод тишлари ўсимтаси мавжуд.
Йўқотилган тишларни (кариес, касаллик ёки жароҳат натижасида) протезлаш — қиммат турадиган амалиёт ҳисобланади. Табиий тишларни қайта тиклаш арзонроқ ва бемор учун нисбатан оғриқсиз кечади. Стоматологлар ўз изланишлари орқали асосан туғилгандан бери олти ёки ундан кўпроқ доимий тиши бўлмайдиган болаларга ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.
Такахашининг сўзларига кўра, ушбу ирсий касалликдан 0,1 фоиз одам азият чекади ва улар чайнаш билан жиддий мауммоларни бошдан ўтказади. Тадқиқотчилар 2030 йилга бориб ўз дори воситасини рецептсиз тарқатишни йўлга қўймоқчи. Антитаналар ёрдамида сичқонлар устида ўтказилган даволаш ўз натижасини берган: кемирувчиларнинг янги тишлари ўсиб чиққан.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026