Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 декабр куни ёмғир ёғиб, қорга айланади
Ўзгидромет 15 декабр, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +1...+3, кундузи –1...–3 даражагача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8, кундузи 0...–5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи –2...+3 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи –3 даражагача пасаяди.
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи –2 даражагача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи –2 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи –8 даражагача пасаяди.