Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
Бу тажриба 21 декабр куни Ар-Риёзда бўлиб ўтадиган жангнинг расмий натижаларига таъсир қилмайди.
Британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Олександр Усик ўртасидаги бокс жанги вақтида тарихда биринчи марта сунъий интеллект асосида ҳакам ишлайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Бош кўнгилочар бошқармаси раиси Туркий Ол Аш-Шайх маълум қилди.
Фюри ва Усик ўртасидаги реванш жанги 21 декабр куни Ар-Риёзда бўлиб ўтади.
«Биринчи марта жангни сунъий интеллект бўйича ҳакам назорат қилади, бу тарафкашлик ва инсон хатосидан холи бўлади. Расмий натижаларга таъсир қилмайдиган ушбу инновацион тажриба 21 декабр куни бўлиб ўтадиган асрнинг энг йирик жанги вақтида дебют қилади», деб ёзди Ол аш-Шайх.
Фюри ва Усик ўртасидаги биринчи жанг 19 майга ўтар кечаси бўлиб ўтди ва украиналик боксчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, оғир вазнда (90,71 кг дан юқори) мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
Ҳозир Усик мутлақ жаҳон чемпиони эмас, у Халқаро бокс федерацияси (IBF) камаридан воз кечган.
37 ёшли Усик профессионал рингдаги 22 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. 36 ёшли Фюри фаолиятидаги илк мағлубиятини Усикдан қабул қилиб олди. Бунгача унинг ҳисобида 35 та жангда 34 та ғалаба ва 1 дуранг бор эди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026