Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
Россия Украинага ҳалок бўлган 503 нафар ҳарбий хизматчининг жасадини топширди. 42 жасад Россия Федерациясига қайтарилди. Алмашинув Беларусда бўлиб ўтди.
Россия ва Украина яна ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда 20 декабр, жума куни Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби ва Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев маълум қилди.
Украина томони хабаридан маълум бўлишича, Россия Федерацияси Киевга 503 аскарнинг жасадини топширган: улардан 403 нафари Донецк йўналишида, 57 нафари Запорижжя йўналишида, 12 нафари Луҳанск йўналишида ҳалок бўлган. Яна 31 нафар жасад Россиядаги ўликхоналардан олиб келинди.
Москва, ўз навбатида, 42 жасадни қабул қилди. Россия ҳарбий мухбири Александр Коцнинг сўзларига кўра, алмашинув Беларуснинг Гомел вилоятидаги Украина билан чегарада бўлиб ўтган.
Украина ва Россия ноябр охирида ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашган
Украина Россия билан навбатдаги алмашинув чоғида ҳалок бўлган 502 нафар ҳимоячининг жасадини қайтариб олди, деб хабар берди Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб 29 ноябр куни Telegramʼда. Штабнинг аниқлик киритишича, гап Донецк, Запорижжя ва Луҳанск йўналишларида ҳалок бўлган украиналик аскарларнинг жасадлари ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, Россия Федерациясидаги ўликхоналардан 17 нафар жасад қайтарилди, дейилади хабарда. Донецк областида энг кўп украиналик ҳимоячилар жон берди – 397. «Эксперт муассасалари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг шахси имкон қадар тезроқ аниқланади», — дейилади штабда.
Ўз навбатида, Россия Украинадаги урушда ҳалок бўлган Россия Қуролли кучларининг 52 нафар аскарининг жасадини алмашиш доирасида олди, деди Россия Давлат думаси депутати, парламент мувофиқлаштириш гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев. Россия томонидан алмашинув Россия Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилди.
Топширилган жасадлар сонидаги фарқни Россия армияси ҳозир фаол илгарилаб бораётгани, ўлган рус ҳарбийлари эса босиб олинган ҳудудда қолаётгани билан изоҳлаш мумкин, дейди экспертлар.
Аввалги жасадлар алмашинуви 8 ноябр куни бўлиб ўтди. Ўшанда ҳалок бўлган 563 ҳарбий хизматчи Украинага топширилди, 37 нафарининг жасади эса Россияга қайтарилди. Россия уруши бошланганидан бери Россия ва Украина мунтазам равишда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини алмашиб келяпти. Алмашинувга Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) воситачилик қилади.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026