Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
Пойтахт Улан-Батордаги ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича ҳаракатлар ва ишлар дастури доирасида Баганур қўнғир кўмир конида паст ҳароратда қайта ишланадиган кўмир пиролиз заводи қурилади.

Фото: Reuters
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун қўнғир кўмирни кам эмиссияли «кўк кўмирга» айлантиради. Хитой компаниялари технологияни жорий этишда ёрдам бермоқда.
2024-2028 йилларга мўлжалланган ҳукумат ҳаракат дастури ва 14 та мегалойиҳада «Кўмир-кимё комплексини ташкил этиш» кўзда тутилган.
Пойтахт Улан-Батордаги ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича ҳаракатлар ва ишлар дастури доирасида Баганур қўнғир кўмир конида паст ҳароратда қайта ишланадиган кўмир пиролиз заводи қурилади. Бу эса кўмир хомашёси таркибидаги заҳарли бирикмалар миқдорини камайтириш имконини беради ва ундан кам эмиссияли «кўк кўмир» ишлаб чиқарилади. Ҳукумат ушбу завод қурилишини 2025 йилнинг иккинчи чорагида бошлашга қарор қилган.
Баганур конида йилига 3 миллион тонна хомашё қазиб олинади. Бу Мўғулистон пойтахти ва марказий минтақасининг энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган йирик кўмир конидир.
Мўғулистон пойтахтида аҳоли қишда уйларини иситиш учун кўмирдан фойдаланди. Шу сабабли Улан-Баторни қуюқ дуд қоплайди ва ҳавонинг юқори даражадаги ифлосланиши қайд этилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Tenge Bank Навоий шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди
Ўзбекистон | 17:00
-
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
Спорт | 16:55
-
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
Жаҳон | 16:53
-
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
Ўзбекистон | 16:35
Мавзуга оид

09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

17:48 / 13.05.2025
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

23:14 / 03.04.2025