Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади
Бу йилнинг сўнгги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, кечалари кузатилаётган совуқ аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб –3...+2 даража атрофида бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +5...+10 даражагача, жанубда +12...+15 даражагача, шимолда ва Фарғона водийсида +2...+7 даражагача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси –3...–5 даражадан 0...+1 даражагача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан +6...+9 даража бўлади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026