Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар имом-хатибларни тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин ҳар хил хўжакўрсин маросимлари уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга оширишга чақирди.

Фото: Kun.uz
Тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, ҳаж ва умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар, улардаги бир-биридан ўтиб тушадиган, кимўзарга, риёга, исрофга тўла ишлар халқимизнинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар баёнот берди.
Муфтий зиёлилар ва кексаларни аҳолига, айниқса, юқоридаги каби исрофгарчилик ва дабдаба қилаётганларга тушунтириш ишларини кўпайтиришга, бу каби «иллатларга биргаликда барҳам беришга» чақирди.
Шу билан бирга, уламолар ва имом-домлаларни «Хайр-у саховат – қалбларга қувонч улашади» шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириши, ҳар бир марказий масжид 5 тадан эҳтиёжманд оилани оталиққа олиб, уларнинг фарзандларини ўқув курсларида ўқитиши, касб-ҳунарга ўргатиши ва доимий даромадга эга бўлишига кўмаклашиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, Нуриддин Холиқназар ҳар бир туман-шаҳар бош имом-хатибларини ҳудудидаги камида 1 та мактабни ҳомийларни жалб этган ҳолда таъмирлаш ишларига ёрдам кўрсатишга тарғиб қилди.
Бундан ташқари, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда кам таъминланган оила фарзанди бўлган 200 нафар ёшни касбга ўргатиши ва иш билан банд қилишини, жисмоний имконияти чекланган болаларга 50 дона спорт аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари олиб бериб, уларнинг даволанишларига кўмаклашишини, «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этишини маълум қилди.
Шу билан бирга, муфтий имом-хатиблар томонидан тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин «ҳар хил хўжакўрсин маросимлари» уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга оширишга чақирди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди
Ўзбекистон | 12:35
-
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
Спорт | 12:23
-
Ҳафта охирида айрим жойларда ҳарорат +39 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 12:22
-
Туркия текстил компанияси 700 млн долларлик суд ишида Ўзбекистонга ютқазди
Ўзбекистон | 12:15
Мавзуга оид

14:40 / 01.03.2025
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди

21:45 / 28.02.2025
Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади

17:47 / 28.01.2025
Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларини тартибга солиш таклиф этилди

13:56 / 02.07.2024