Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳалокатга учраган AZAL самолёти «қора қути»ларини Бразилияга жўнатади
ICAO тавсиялари ҳамда Озарбойжон ва Россия авиация маъмуриятлари билан маслаҳатлашувларни инобатга олган ҳолда, Қозоғистон шундай қарорга келди.
Қозоғистон Оқтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолётининг «қора қути»ларини Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) юборади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.
«Чикаго конвенциясининг 13-иловаси стандартларига мувофиқ, текширув ўтказаётган давлат борт регистраторларининг ўқилишини таъминлайди ва «қора қути»ларни ўқиш ва шифрини очиш учун мамлакатни танлаш тўғрисида қарор қабул қилади», дейилади хабарда.
Қозоғистон ушбу конвенцияни 1992 йилда ратификация қилган ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) аъзоси ҳисобланади.
«Юқоридаги ҳужжат асосида, шунингдек, ICAO тавсиялари ҳамда Озарбойжон ва Россия авиация маъмуриятлари билан маслаҳатлашувларни инобатга олган ҳолда, Қозоғистон транспорт вазири Марат Қорабоев бошчилигидаги Авиация ҳодисаларини текшириш комиссияси, парвозни қайд қилувчи қурилмаларни (қора қутиларни) Embraer самолёти ишлаб чиқарилган мамлакат Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди», дейилади Қозоғистон транспорт вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026