Жаҳон | 15:58 / 30.12.2024
3401
3 дақиқада ўқилади

Сурия разведкасининг янги раҳбари махсус хизматларни тарқатиб юборишга ваъда берди

Сурия хавфсизлик ва разведка идоралари тарқатиб юборилади ва «Сурия халқининг интилишларини» қондириш учун қайта тузилади, деди Сурия разведкасининг янги раҳбари Анас Ҳасан Хаттоб.

Фото: Middle East Images/AFP/Getty Images

28 декабр, шанба куни мамлакат Бош разведка хизматининг янги раҳбари Анас Ҳасан Хаттобнинг айтишича, Сурия хавфсизлик ва разведка идоралари тарқатиб юборилади ва улар «Сурия халқининг интилишлари»га жавоб берадиган тарзда ислоҳ қилинади. Унинг сўзлари Суриянинг SANA агентлиги томонидан келтирилган.

Башар Асад режими даврида, Хаттобнинг айтишича, «хавфсизлик кучлари хилма-хил ва кўп эди, лекин уларнинг барчаси фуқароларнинг эркинлигини бостириш учун ишлатилган» ва Сурия халқи «қувғинлардан жуда кўп азоб чекди».

Башар Асад режими даврида сурияликларга нисбатан репрессия

Сурия Инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши маълумотларига кўра, фуқаролар уруши даврида мамлакат қамоқхоналарида 100 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ҳарбий жиноятларни тергов қилган АҚШнинг махсус топшириқлар бўйича собиқ элчиси Стивен Рапп Reuters агентлигига интервюсида худди шундай рақамларни келтирди. 

Раппга кўра, Асад режими «ўлим машинасига айланган давлат террори тизими» эди. Башар Асад ҳам, ундан олдин Сурия президенти сифатида 2000 йилда вафот этган отаси Ҳофиз ҳам инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ва бошқа ҳукуматлар томонидан қамоқхона тизимида оммавий қатл қилиш, Сурия халқига қарши кимёвий қурол қўллаш каби жиноятларда айбланган. Исёнчилардан Москвага қочган Башар Асад бу борадаги барча айбловларни рад этяпти.

Ҳаагадаги бедарак йўқолганлар бўйича халқаро комиссия маълумотларига кўра, Сурияда 66 тагача оммавий қабрлар бўлиши мумкин, бироқ бу маълумотлар ҳали тасдиқланмаган.

Башар Асад режими қулагандан сўнг, мамлакатдаги жазони ўташ муассасаларида сақланган сиёсий маҳбуслар озод этилди.

Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди

Суриянинг янги ҳукумати собиқ ҳарбий судя Муҳаммад Канжо Ҳасанни ҳибсга олди, у президент Башар Асад тузуми остидаги машҳур Седная қамоқхонасидаги маҳбусларга ўлим ҳукмини чиқарган, дея хабар беради Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти (SOHR) 26 декабр куни.

Муҳаммад Канжо Ҳасан ўз атрофидаги 20 киши билан бирга Асад кланининг таянч нуқтаси ҳисобланган Тартус вилоятида қўлга олинган. SOHR маълумотларига кўра, Канжо Ҳасан Седная қамоқхонаси маҳбусларига минглаб ҳукмларни, жумладан ўлим жазосини ҳам чиқарган.

Седная қамоқхонасидаги маҳбуслар ва бедарак йўқолганлар уюшмаси (ADMSP) ҳаммуассиси Диаб Серриянинг айтишича, Муҳаммад Канжо Ҳасан 2011 йилдан 2014 йилгача, Суриядаги фуқаролар урушининг дастлабки уч йилида Сурия ҳарбий дала судини бошқарган. Кейинчалик у бутун Сурия бўйича ҳарбий адлия бошлиғи лавозимига кўтарилди. Серриянинг таъкидлашича, Канжо Ҳассан «минглаб одамларни» ўлимга ҳукм қилган, кўпинча «судлар бир неча дақиқа давом этган».

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди