Ўзбекистон | 11:14 / 02.01.2025
5788
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2025 йилнинг илк кунида туғилган чақалоқлар сони 1641 нафарни ташкил этди

Бу охирги саккиз йилликдаги энг паст кўрсаткич.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2025 йилнинг биринчи суткасида 1641 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берди.  

2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар чақалоқ туғилган эди. 

2025 йил 1 январ куни дунёга келган гўдакларнинг 845 нафари қиз, 796 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (244 нафар) туғилди.  

Шунингдек, кейинги ўринларда:

Самарқанд вилояти — 186 нафар,
Қашқадарё вилояти — 181 нафар, 
Сурхондарё вилояти — 172 нафар, 
Тошкент вилояти — 150 нафар, 
Тошкент шаҳри — 139 нафар, 
Андижон вилояти — 90 нафар,  
Жиззах вилояти — 87 нафар, 
Бухоро вилояти — 86 нафар, 
Хоразм вилояти — 83 нафар, 
Қорақалпоғистон Р. — 71 нафар,
Наманган вилояти — 65 нафар, 
Сирдарё вилояти — 45 нафар,
Навоий вилояти — 42 нафар.  

Дунёга келган ушбу болалар орасида 23 эгизак (жами 47 нафар бола) бор, яъни 22 таси (44 нафар бола) икки ҳомилалик, 1 таси (3 нафар бола) эса уч ҳомилалик эгизакдир.

Бундан олдинроқ Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ куни соат 17:00 ҳолатига кўра жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид