Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция вояга етмаган интернет фойдаланувчиларига қатъий чекловлар жорий этади
Грецияда 15 ёшгача бўлган болаларни интернетдан нотўғри фойдаланиш хавфидан ҳимоя қилишга мўлжалланган махсус Kids Wallet иловаси ишга туширилади.
Греция ҳукумати ўсмирларнинг мобил қурилмалардан фойдаланиши устидан ота-оналар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда жорий йил баҳорда махсус Kids Wallet иловаси ишга туширилади, деб хабар беради Euronews.
Рақамли сиёсат вазири Димитрис Папастергиунинг маълум қилишича, Kids Wallet иловаси 15 ёшгача бўлган болаларни интернетдан ҳаддан ортиқ кўп ва нотўғри фойдаланиш хавфидан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Илова давлат хизматлари платформаси бошқаруви остида фаолият юритади.
«Бу катта ўзгариш», — дейди Папастергиу. Унинг қўшимча қилишича, иловани ишлаб чиқишда мониторинг учун илғор алгоритмлар қўлланади ва рўйхатдан ўтишнинг қатъий жараёнлари жорий этилади.
«Kids Wallet иловаси асосий икки ишни бажаради: у ота-оналар назоратини сезиларли даражада осонлаштиради ва фойдаланувчи ёшини аниқлашда бизнинг расмий воситамизга айланади», — дея таъкидлайди вазир.
Папастергиунинг сўзларига кўра, ҳукумат 2025 йил охирига бориб Грецияда сотиладиган смартфонларга илова автоматик ўрнатилишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр охирларида Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Қонунга кўра, TikTok, Facebook, Snapchat, Reddit, X ва Instagram каби йирик ижтимоий тармоқлар 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунт яратишига йўл қўймаслиги керак.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026