Украина Курск областидаги қишлоқ ва посёлкага ракеталар билан ҳужум қилди
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, зарбалар Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёда аскарлари бригадасининг қўмондонлик пункти ва базасига берилган. Курск области губернатори вазифасини бажарувчи фуқаролик объектлари зарар кўрганини айтди.
Украина Қуролли кучлари 2 январ, пайшанба куни Россиянинг Курск области Марино қишлоғида Россия ҳарбийлари қўмондонлик пунктига зарба берди. «Ушбу ҳужумлар, биринчи навбатда, Россия Федерациясининг Украинанинг тинч аҳолисига қарши ҳаракатларни амалга ошириш қобилияти ва истагини заифлаштиришга қаратилган», — дея хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
Бундан ташқари, Украина кўнгиллилар армияси вакили Сергей Братчукнинг маълумотларига кўра, Марино яқинида жойлашган Ивановское қишлоғига зарба берилган. Унинг сўзларига кўра, у ерда «Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёда аскарлари бригадаси жойлашган». Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко зарба натижасида «Россия Федерациясининг 810-бригадасида катта йўқотишлар юз бергани» ҳақида гапирди.
Губернатор в.б.: фуқаролик объектлари зарар кўрди
Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейннинг айтишича, Ивановскоега қилинган ҳужум натижасида фуқаролик объектлари, жумладан, Маданият уйи биноси зарар кўрган. Мактаб-интернат, почта бўлими ва савдо марказининг деворлари жиддий шикастланган, деразалари синган. Бундан ташқари, Хинштейннинг таъкидлашича, «газ қувурининг бир қисмида кичик авария бўлган».
Маҳаллий аҳоли орасида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Сирский Курск областига борди
1 январ куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинлари назоратида бўлган Россия Федерациясининг Курск области ҳудудига ташриф буюрди.
«Украина ҳарбийларининг қаҳрамонона ҳаракатлари душманни ўз ҳудудида катта кучлар гуруҳини ушлаб туришга ва захираларни бошқа йўналишлардан ўтказишга мажбур қилди, сизнинг қатъиятингиз ва жасоратингиз туфайли душманнинг Курск областидаги йўқотишлари 38 мингдан ортиқ кишини ташкил этди. мингдан ортиқ техника ҳам йўқотилди», — деб ёзди ҳарбий раҳбар Telegramʼда.
Унинг қўшимча қилишича, Курск областида 700 нафар рус аскари асирга олинган. Улар алмашинув фондини тўлдиришди, бунинг ёрдамида украиналик аскарларни ватанга қайтариш мумкин, деди Сирский. У «оккупантлар қандай паспортга эга бўлишидан қатъи назар, уларни йўқ қилишни давом эттиришга» ваъда берди.
Сирский томонидан эълон қилинган кадрларга қараганда, у 225-ҳужумкор баталон, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг 82-ҳаво ҳужуми бригадаси жойлашган жойга ташриф буюрди.
Мавзуга оид
23:55 / 04.01.2025
Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия
14:01 / 04.01.2025
Братиславада Украина билан бирдамлик акцияси бўлиб ўтди
19:37 / 03.01.2025
«Трамп ҳал қилиши мумкин». Зеленский 2025 йилдан умидлари ва иккинчи муддати эҳтимоли ҳақида гапирди
14:58 / 03.01.2025