Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
Озарбойжон президенти Россияни AZAL авиакомпанияси самолётининг ҳалокатида яна бир бор айблади. Унинг баёноти Кремл манфаатлари йўлида ишловчи ботлар ҳужумига учради.

Фото: Getty Images
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев AZAL авиакомпанияси самолётининг 25 декабр куни Оқтовдаги ҳалокати юзасидан кескин баёнот бериб, яна бир бор Россияни фожиага алоқадорликда айблади ва адолатли тергов ўтказилишини, айбдорлар жазоланишини талаб қилди.
Россиянинг «Агентство» телеграм-канали Алиевнинг баёнотидан сўнг ижтимоий тармоқларда Кремл манфаатлари йўлида ишловчи ботлар фаоллашганига эътибор қаратди. «Ботнадзор» ва «Блокировщик ботов» лойиҳаларига кўра, Озарбайжон президенти баёноти ботлар томонидан фаол шарҳланмоқда. Улар Алиевнинг баёнотларини эрта деб атаб, тергов натижаларини кутишни талаб қилмоқда.
- «Алиев ақлдан озганлиги аниқ. Аввал тергов тугашини кутиш керак, кейин эса валдираш»
- «Ҳаммасини текшириб кўришсин, аввал тергов қилишсин, кейин оғзини очсин»
Шарҳларда Россияда «ҳамма нарса шаффоф» экани, унинг айби ҳақида ҳеч қандай далил йўқлиги таъкидланган:
- «Алиевнинг хавотирлари оқибатида физика ва мантиқ билан боғлиқ муаммолари юзага чиқди»
Баъзи шарҳлар ҳалокатни Украина ҳаракатлари билан боғламоқда:
- «Украина дрони самолётни уриб туширган бўлиши мумкин»
- «Украина Россияга панд бериши учун ўз дронини самолёт ёнида портлатиб юборди»
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 29 декабр куни мамлакат телевидениесига берган интервюсида Россия AZAL самолётининг Оқтовда қулаши сабабларини «бости-бости» қилмоқчи бўлганидан афсусда эканини айтди. Шунингдек, ҳалокат сабабларининг дастлабки версиялари самолётга Россия ҳудудида «ташқи таъсир бўлганини» кўрсатаётганини, самолёт Россия «радиоэлектрон кураш воситалари билан бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келтирилганини» таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Россия воқеадаги айбини зудлик билан тан олиб, Озарбойжондан кечирим сўраши керак. «Афсуски, дастлабки уч кун давомида биз Россиядан уйдирма версиялардан бошқа ҳеч нарса эшитмадик», деб хулоса қилди Алиев.
6 январ куни Илҳом Алиев авиаҳалокатда қурбон бўлган экипаж оила аъзолари ва тирик қолган борт кузатувчилар оила аъзолари билан учрашди ва яна бир бор Россиядан «адолат, айбдорлар жазоланишини, тўлиқ шаффофликни ва инсоний хулқ-атворни» талаб қилди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025