Ўзбекистон | 20:14 / 07.01.2025
1933
2 дақиқада ўқилади

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент вилояти Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.

Дори-дармонларни тайинлаш ва бериш жараёнини рақамлаштириш қуйидагиларга имкон беради:

  • Халқаро патентланмаган номлар (ХПН) бўйича препаратларни автоматлаштирилган танлаш орқали рецептларни шакллантиришда хатоларни бартараф этиш;
  • беморларга DMED мобил иловаси орқали электрон рецептлардан фойдаланиш имкониятини бериш;
  • дорихоналарни реал вақт режимида долзарб маълумотлар билан таъминлаш, дори-дармонларни бериш маълумотларини қайд этиш.

Spot’нинг ёзишича, рецепт олиш учун смартфонга DMED иловасини ўрнатиш керак (Android ва iOS учун). Электрон рецепт беморга шифокорга мурожаат қилганида, унинг телефонга юборилган кодни киритганидан сўнг берилади. Бемор чиқарилган рецепт билан дорихонага боради ва уни фармацевтга кўрсатади. Фармацевт рецептдаги QR-кодни сканерлаш орқали унга керакли дориларни топширади.

Тизим ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, бу дорихоналарга дориларнинг тарқатилиши ҳақидаги аниқ маълумотларни реал вақтда олиш имконини яратади. Шунингдек, автоматлаштирилган патентсиз номлар бўйича препаратларни танлаш усули рецептларни тузишдаги хатоларни олдини олишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди