Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия Apple компаниясига iPhone 16 сотувини қайта тиклашга рухсат бермади
Apple компаниясининг 1 миллиард долларлик таклифи Индонезияни қониқтирмади.
Apple компаниясининг Индонезияда iPhone 16 смартфонлари сотувини қайта тиклашга уринишлари муваффақиятсизликка учради.
Reuters хабарига кўра, Индонезия саноат вазирлиги Apple компаниясининг Батам оролида AirTag трекерларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш ҳақидаги таклифини қабул қилган бўлса-да, iPhone 16 смартфонлари сотувини қайта тиклашга рухсат бермади. Вазирликнинг фикрича, аксессуарлар ишлаб чиқариш смартфонлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш муаммосини ҳал қилмайди, бу эса маҳаллий қонунчиликнинг асосий талабидир.
Можаро 2024 йилнинг кузида, Apple инвестиция мажбуриятларини бажара олмаганида, талаб қилинган 1,7 триллион ўрнига атиги 1,5 триллион Индонезия рупияси (тахминан 95 миллион доллар) миқдорида сармоя киритгандан сўнг бошланган эди.
Қолаверса, компания ишлаб чиқаришни зарур 35 фоиз маҳаллийлаштириш даражасига эриша олмади. Apple компаниясининг кетма-кет 10 миллион, 100 миллион ва ҳатто 1 миллиард долларлик товон пули таклифлари расмийлар томонидан рад этилди.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш чекловлар Google Pixel смартфонларига ҳам таъсир кўрсатган бўлиб, улар ҳам 2024 йил кузида Индонезияда маҳаллийлаштириш талабларига мос келмаслиги сабабли тақиқланган эди.
Индонезия қонунчилигига кўра, мамлакатда сотиладиган қурилмаларнинг камида 35 фоиз маҳаллий компонентлардан тайёрланиши керак.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026