Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Банк телефон қўнғироқларига жавоб берилиши оқибатида картадан пул ечилмаслигини маълум қилди
Қайд қилинишича, тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобил иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Фото: Getty Images
Марказий Банк нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб берилиши оқибатида банк картадаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилди.
Қайд қилинишича, тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобил иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.
Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобил иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда SMS-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтади.
Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.
Бироқ фуқаро ўзининг мобил иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва парол ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли apk файлларни мобил қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 млрд доллар инвестиция киритилди
Иқтисодиёт | 07:51
-
Песков: Киев билан муносабатлар — Москва «вазифалари» бажарилганидан кейин
Жаҳон | 07:44
-
Эксперт: Россия ҳарбий харажатлари СССР даражасига яқинлашди
Жаҳон | 07:37
-
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
Авто | 07:27
Мавзуга оид

10:57 / 28.07.2025
Қибрайда фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди

17:49 / 26.07.2025
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди

22:48 / 25.07.2025
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди

15:33 / 23.07.2025