Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг собиқ матбуот котиби унинг Путин билан боғланишга уринишлари ҳақида гапирди
Матбуот котибнинг сўзларига кўра, Башар Асад биринчи марта Владимир Путин билан 2024 йил 4 декабр куни боғланишга уринган, аммо суҳбат амалга ошмаган. Эртаси куни ҳам Россия етакчиси Асадга жавоб қайтармаган.
Башар Асаднинг собиқ матбуот котиби Камол Сакр суриялик сиёсатчи ҳокимият ағдарилишидан олдин бир неча бор Россия президенти Владимир Путин билан боғланишга уриниб кўрганини маълум қилди.
Камол Сакрнинг таъкидлашича, Асад Эроннинг Сурия армияси учун ҳарбий ёрдамидан фойдаланишда Хмеймим базасидан фойдаланишга рухсат сўраган.
Сакрнинг сўзларига кўра, Башар Асад биринчи марта Владимир Путин билан 2024 йил 4 декабр куни боғланишга уринган, аммо суҳбат амалга ошмаган. Эртаси куни ҳам Россия етакчиси Асадга жавоб қайтармаган.
Путин билан боғлана олмагач, Сурия собиқ президенти Россиянинг мамлакатдаги махсус вакили Александр Лаврентевга қўнғироқ қилган ва давлат раҳбари билан гаплашишида ёрдам сўраган. Аммо Лаврентев Путин Беларусда бўлгани боис қўнғироқ қила олмаслигини айтган. Россия президентининг Минскка ишчи ташрифи 6 декабр куни бўлиб ўтганди.
8 декабр куни Сурияда ҳокимият тепасига «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи келди. 10 декабр куни Муҳаммад ал-Башир ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди. Башар Асад эса мамлакатдан Россияга қочиб кетди. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Асад оиласига бошпана бериш қарорини шахсан Путиннинг ўзи қабул қилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026