Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда
Бунга мамлакат молия вазири иш берувчиларнинг Давлат суғурта жамғармасига бадалларини оширгани сабаб бўлган. Суғурта бадалларининг оширилиши компаниялар учун қўшимча кўп миллиардлик харажатларни келтириб чиқаради.
Британиядаги компанияларнинг ярми янги ходимлар ёллаш ўрнига сунъий интеллектга кўпроқ эътибор қаратиш ниятида. Бу ҳақда Boston Consulting Group (BCG) томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб Financial Times хабар берди.
Сўровда иштирок этган топ-менежерларнинг 51 фоизи молия вазири Рэйчел Ривзнинг иш берувчиларни Давлат суғурта жамғармасига бадалларини ошириш (улар ходимлар олаётган маош орқали ҳисобланади) тўғрисидаги қароридан сўнг «инвестицияларни одамлардан сунъий интеллектга йўналтиришни» режалаштираётганини маълум қилди.
«Одамлар ишга ёллаш харажатлари ошиб бораётган бугунги кунда сунъий интеллект ва генератив моделлар иш самарадорлиги нуқтаи назаридан анча фойдали эканини тушунишни бошламоқда», — дейди BCG бошқарув директори Ник Саут.
Бизнес вакиллари аввалроқ ҳукумат қарорини танқид қилиб, суғурта бадалларининг оширилиши компаниялар учун қўшимча кўп миллиардлик харажатларни келтириб чиқаришини маълум қилган эди. Бунга жавоб тариқасида BCG’нинг 57 фоиз респонденти режадагидан камроқ одамларни ёллаш ниятида эканини билдирган.
Аввалроқ Хитой банклари ходим танлаш харажатларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида интервюларда сунъий интеллектга тобора кўпроқ таянаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ташаббусни мамлакатнинг энг йирик молия муассасалари, жумладан, Хитой банки ва ХХР саноат-тижорат банки қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
09:41 / 20.01.2026
Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш имконини кўриб чиқмоқда
23:21 / 16.01.2026
Википедия сунъий интеллект компанияларига мақолалардан фойдаланиш ҳуқуқини берди
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
13:29 / 14.01.2026