Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади
Ҳозирда Испанияда бу турдаги солиқ миқдори мамлакат ҳудудларидан келиб чиқиб, кўчмас мулк нархининг 7-12 фоизини ташкил қилади. Сўнгги йилларда АҚШ, Мексика ва Венесуэла фуқароларидан мамлакатда кўчмас мулк сотиб олиш бўйича кўплаб аризалар келиб тушмоқда.

Фото: Getty Images
Испания ҳукумати Европа Иттифоқи мамлакатлари норезидентларининг кўчмас мулк харидига 100 фоизлик миқдорда солиқ жорий этиш ниятида, деб хабар бермоқда Financial Times.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда бу турдаги солиқ миқдори ҳудудлардан келиб чиқиб, кўчмас мулк нархининг 7-12 фоизини ташкил этади. Испания ҳукумати ушбу мақсадлар учун алоҳида солиқ жорий этиш ёки уни давлат божига қўшишга тайёр.
Таъкидланишича, Испанияда асосан кўчмас мулкларни ЕИ таркибига кирмайдиган Буюк Британия фуқаролари харид қилмоқда. Унинг ортидан Германия, Марокаш, Полша ва Италия фуқаролари ўрин олган. Испания ҳукуматига кўра, сўнгги йилларда АҚШ, Мексика ва Венесуэла фуқароларидан мамлакатда кўчмас мулк сотиб олиш бўйича кўплаб аризалар келиб тушмоқда.
Бош вазир Педро Санчеснинг маълум қилишича, ЕИ норезидентлари Испаниядан ҳар йили 27 мингта кўчмас мулк объектини «асосан спекуляция мақсадида» сотиб оляпти. Натижада, испанларга уй-жой етмаяпти, уй хариди ёки ижараси эса тинмай ошиб, «кенг кўламли инқирозни» юзага келтирмоқда. Яқин йилларда 100 фоизли солиқ тўғрисидаги қонун Испания парламентига киритилади.
Аввалроқ Испания 2025 йил апрелдан бошлаб «олтин визалар» — инвестиция эвазига чет эл фуқароларига мамлакатда яшаш рухсатномасини бериш тартибини бекор қилиши тўғрисида хабар берилганди. «Олтин визалар» дастури ЕИ таркибига кирмайдиган давлатлар фуқароларига инвестиция киритиш, биринчи навбатда кўчмас мулк харид қилиш орқали яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

14:20 / 13.03.2025
Испанияда кир ювиш машинасига тиқилиб қолган қиз қутқарилди

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:51 / 05.03.2025
Кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш мақсадида оммавий баҳолаш ўтказилади

17:52 / 25.02.2025