Ҳамас ва Исроил сулҳга яқин. Уруш тўхтайдими?
Қатар Ғазода сулҳ битимининг якуний лойиҳасини Ҳамас ва Исроилга топширди. Манбаларга кўра, томонлар келишув нуқтасида турибди. Ҳамас аллақачон сулҳга розилик берган. Хўш, тинчлик келишувининг шартлари қандай? Ғазони энди ким бошқаради? “Геосиёсат”да – сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Фарҳод Каримов шарҳи.

— Ҳамас ва Исроил ўртасидаги мазкур келишувнинг асосий шартлари қайсилар?
Фарҳод Каримов: Ғазо бўйича музокаралар ҳақида асосан дипломатик каналлар орқали сиздириляпти. Яъни Ҳамас 33 нафар ёки айрим манбаларда 34 нафар асирни Исроилга қайтаришга рози бўлган. Исроил ҳам ўз навбатида ўқ отишни тўхтатишга рози бўлганини маълум қилишди. Ҳозирги кунда биринчи босқичи якунлангани ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш масаласи қўйилганини айтишяпти ва шу кунларда эълон қилиниши мумкинлиги маълум қилинди.
Лекин бу музокаралар муваффақиятли ўтгани тўғрисида на Ҳамас томони, на Исроил томони ҳукумати расман ўз расмий баёнотларида маълум қилгани йўқ. Лекин жуда ҳам катта натижа кутиб хурсанд бўлишга ҳали эрта, чунки олдин ҳам келишувлар бўлган, лекин охирига етмаган ва амалга ошмаган.
Ғазода сулҳга эришиш масаласида Ҳамаснинг позицияси эмас, биринчи навбатда Нетаняҳунинг позицияси аниқ бўлиши керак, чунки ўзининг ултраўнглардан иборат бўлган жамоаси буни қабул қилмаяпти.
Камолиддин Раббимов: Сулҳ шартларига кўра, гаровга олинган исроилликларнинг ҳаммаси қайтариб берилиши керак, қирқ икки кун муддат ичида Исроил босқичма-босқич Ғазо секторидан чиқиб кетиши керак. Қолаверса, Исроил қамоқларида жуда ҳам кўплаб умрбод қамалган фаластинликлар бор. Ҳар бир исроиллик аёл ўрнига элликта фаластинлик аёл қўйиб юборилиши керак, гаровда бўлган ва ҳалок бўлган шахсларнинг жасадлари Исроилга қайтарилади
Демак, мана шу шартларга Исроил тарафидан жуда ҳам катта салоҳиятли ўнг кучлар рози бўлмаяпти. Яъни Исроил жамияти бўлинган. Баъзи бир сиёсатчилар ва баъзи бир кучлар тезроқ келишувга эришайлик деяпти. Лекин Исроил, биз биламизки, бу парламент бошқарувидаги ҳукумат, яъни парламент сайловлари натижасида қайси бир партиялар кўпроқ ўрин олади. Мутлақ кўп олмагандан кейин, у ерда қўшма ҳукумат тузилади, яъни коалиция тузилади.
Нетаняҳу бу коалиция орқали ҳокимиятда ўтирган сиёсатчи, бош вазир, унинг аксарият иттифоқчилари биргаликда ҳукумат тузган одамлар, ултраўнглар, ўта миллатчилар, яъни ашаддий сионистлар. Улар куч ишлатиш тарафдори ва “Биз келишувга эришишимиз керак эмас”, дейишяпти.
Сионистлар фикрича: Америка ҳокимиятига Трамп келди. Трамп нисбатан ўнг, нисбатан сионистларга мойил, христиан сионист. Унинг кабинети, атрофидаги аксар сиёсатчилар шундай.
Қолаверса, минтақада Эрон заифлашди, “Ҳизбуллоҳ” заифлашди, Сурияда Башар Асад ҳокимияти йиқилди. Мана шундай пайтда, бу келишувга эришишимиз керак эмас. Ўттиз тўртта одамдан воз кечиб бўлса-да, биз Ғазони текислашда, ҳаммаси билан курашишда ва ўша Ғазо секторини ўзлаштиришда давом этишимиз керак деган позицияда турибди.
— Келишувнинг амалга ошиши Жо Байденнинг ютуғими ёки Трампнинг?
Камолиддин Раббимов: Ғазодаги сулҳ масаласи кўпроқ Трампнинг босимлари натижаси деб ўйлайман. Чунки Трампнинг Яқин Шарқда бир қанча манфаатлари бор, бунга яққол мисол биринчи президентлик даврининг илк ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширган эди.
Трамп гаровга олинган исроилликлар борасида ҲАМАСга босим қилди, лекин вақти-вақти билан Исроилни ҳам танқид қилиб турди.
— Исроилнинг бу урушда тўлиқ ғалаба қозонди дейиш мумкинми?
Фарҳод Каримов: Яқин Шарқдаги мусулмон давлатлар маълум даражада Исроил билан алоқа қилади, лекин улар Тел-Авивга дўст эмас. Улар сионистларнинг ортида АҚШ борлиги учун Исроил масаласида фаол эмас. Исроил тактик жиҳатдан Ғазода Ҳамасни енгди, лекин стратегик жиҳатдан ютқазди. Бу қирғинлар учун жавобгарлик масаласи араб-мусулмон дунёси томонидан кун тартибига олиб чиқилиши – фақат вақт масаласи холос.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

18:56 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди

08:45 / 04.07.2025
Исроил 48 соат ичида Ғазога 26 маротаба ҳужум қилди

07:48 / 04.07.2025
Араб давлатлари исроиллик вазирнинг Ғарбий соҳил аннексияси ҳақидаги чақириғини қоралади

07:42 / 04.07.2025