Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
Берлин яқинидаги ферма моллари орасида 40 йил ичида биринчи марта оқсил касаллиги қайд этилган. Оқибатда ферма моллари сўйиб ташланди.

Фото: РИА Новости / Евгений Биятов
Германиядан Европа Иттифоқи ташқарисига гўшт ва сут маҳсулотлари экспорти жиддий чекловларга дуч келмоқда. Бунга Берлин яқинидаги ферма моллари орасида 40 йил ичида биринчи марта оқсил (оқсим, яшчур деб ҳам аталaди) касаллиги қайд этилгани сабаб бўлмоқда.
Яқинда Бранденбург еридаги фермада уч бош ҳўкиз нобуд бўлган. Мутахассислар улар қандай қилиб оқсил касаллигига чалинганини аниқламоқда. Подадаги қолган ҳайвонлар сўйиб ташланди. Шунингдек, фермадан пичан сотиб олган кичикроқ ҳайвонот боғида бир нечта эчки ва қўйларни ҳам сўйишга тўғри келди.
“Ҳозирча биз бу касаллик фақат Бранденбург ҳудудида тарқалганига ва бошқа фермер хўжаликларига зарар етмаганига ишончимиз комил эмас. Шу сабабли, нафақат касаллик манбайини аниқлаш, балки миллий даражада яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга”, — деб баёнет берди Германия қишлоқ хўжалиги вазири Жем Оздемир.
Эндиликда Германияга Жаҳон ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш ташкилоти талабларига мувофиқ, Европа Иттифоқидан ташқаридаги давлатларга чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун ветеринария сертификатлари берилмайди. Бироқ иттифоқ доирасида гўшт экспорт қилиш мумкин, фақат касаллик тарқалмаган ҳудудлардаги фермалардан.
Касалликнинг авж олиши Германия иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Германия ҳар йили қарийб 10 миллиард евролик чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилади, унинг энг йирик харидори — Буюк Британия.
Британия ҳукумати ўз фермаларини ҳимоя қилиш учун Германиядан гўшт импортини тақиқлади. Бошқа кўплаб мамлакатлар ҳам немис чорвачилик маҳсулотларини импорт қилишдан воз кечмоқда: Мексика, Жанубий Корея, Россия ва Беларус шулар жумласидандир.
Оқсил касаллиги ҳақида
Оқсил касаллиги ўткир вирусли касаллик бўлиб, иситма ва оғиз-бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг йиринглаши билан кечади. У қорамоллар, чўчқалар, эчкилар, қўйлар ва буғулар орасида тарқалади. Мушуклар, итлар ва кемирувчилар каби бошқа ҳайвонлар ҳам касалланиши мумкин.
Касалланган жониворлар билан контактда бўлган одамлар ҳам уни юқтириши мумкин. Инфекция кўпинча хом сут орқали, баъзан эса гўшт орқали юқади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
Ўзбекистон | 21:45
-
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Жамият | 21:37
-
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:18
-
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Ўзбекистон | 21:16
Мавзуга оид

09:51
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди

17:31 / 28.04.2025
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

21:45 / 16.04.2025