Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда шифокор 15 нафар беморни ўлдирганликда гумонланмоқда
У даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган беморларга нафас олиш мушакларини фалажлаб, бир неча дақиқада ўлимга олиб келадиган дори воситалари аралашмасини юборган.
Германияда паллиатив ёрдам (жиддий касаллиги бор инсонларга ёрдам кўрсатувчи хизмат) гуруҳи шифокори 15 нафар беморни ўлдиришда айбланди. Бу ҳақда Берлин Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълумотларига кўра, 2021 йил 22 сентябрдан 2024 йил 24 июлга қадар ушбу тиббиёт ходими даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган беморларга уларнинг нафас олиш мушакларини фалажлаб, бир неча дақиқа ичида ўлимга олиб келадиган дори воситалари аралашмасини юборган.
Одамлар бунга розилик бермаган ва шифокор қилмоқчи бўлган ишдан бехабар бўлган. Қурбонларнинг барчаси 50 ёшдан катта, фақат биринчи бемор — 2021 йил сентябрда ўлдирилган эркак 25 ёшда бўлган. Тиббиёт ходими жиноят изларини яшириш мақсадида айрим қурбонларнинг квартираларига ўт қўйган.
Прокуратура 40 ёшли шифокорнинг ҳаракатларини «пасткашлик» ва «айёрона» деб атаган, чунки у ожиз ҳолатда бўлган одамларни ўлдирган. Давлат айбловчиси унга қамоқ жазоси ва умр бўйи тиббий фаолият билан шуғулланиш тақиқланишини талаб қилмоқда. Ўтган йил август ойидан бери айбланувчи тергов ҳибсхонасида сақланяпти.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026