Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Ғазога ёрдам учун қўшимча 120 млн евро ажратишга ваъда берди
Янги ёрдам пакети озиқ-овқат, сув таъминоти, санитария ва гигиена, шунингдек, аҳолини уй-жой билан таъминлашга йўналтирилади.
Европа Иттифоқи Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳни олқишлаб, Ғазо сектори учун 120 миллион евро гуманитар ёрдам ажратишга ваъда берди. Брюсселга кўра, шу орқали ЕИ томонидан 2023 йилдан бери фаластинликларга кўрсатилаётган ёрдамнинг умумий миқдори 450 миллион еврога етади.
«Ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича битим минтақа учун жуда зарур бўлган умидни беради. Аммо Ғазо секторидаги гуманитар вазият ҳамон қайғули. Европа фаластинликларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун 2025 йилда турли ёрдамлар билан бир қаторда 120 миллион евро ҳам йўналтиради», — дейди ЕК раиси Урсула фон дер Ляен.
Янги пакет озиқ-овқат ва тиббий ёрдам, сув таъминоти, санитария ва гигиена, шунингдек, кўчирилганлар хавфсиз яшаши учун уларни уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган.
Аҳолининг заиф қатламига ёрдам тақдим этишда ЕИ БМТ агентликлар ва гуманитар ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Аввалроқ Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув лойиҳасининг бир неча бандини ўзгартиришга уринаётганликда айблаганди. Фаластин ҳаракати эса эришилган келишувга содиқлигини эълон қилган.
Мавзуга оид
19:38 / 10.06.2026
“Йўл юриш қиммат ва хавфли” — Ғазо кўчаларидан репортаж
17:23 / 27.05.2026
Трампнинг «Тинчлик Кенгаши» тўрт ой ичида бирорта расмий бадал олмади
14:21 / 16.03.2026
Исроил Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда 16 нафар фаластинликни ўлдирди
14:24 / 11.03.2026