15 март куни Исроил ҳаво ҳужуми уюштириб, Ғазо секторининг марказий қисмидаги Завайда шаҳри кираверишида полиция автомобилига зарба берди. Оқибатда юқори мартабали полиция мулозими ва яна саккиз нафар офицер ҳалок бўлди. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 14 киши, асосан йўловчилар яраланган.

Фото: Reuters

Якшанба куни эрта тонгда эса Исроилнинг бошқа ҳаво ҳужумида Ғазо секторининг марказий қисми – Нусайратнинг ғарбий ҳудудига зарба берилган. Оқибатда уч киши: эркак, унинг ҳомиладор рафиқаси ва уларнинг ўғли ҳалок бўлган.

Фото: Reuters

Исроил ҳарбийлари бир кун аввал Ҳамас аъзолари ўз қўшинларига қарата ўт очган ҳодисага жавобан якшанба куни Ғазода зарба берганини маълум қилди. Улар бу зарба – полиция офицерлари ўлимига олиб келганими ёки Нусайратдаги оиланинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумми, аниқлик киритмади.

Ғарбий соҳилда эса Исроил кучлари бир оиланинг 4 аъзоси – ота, она ва уларнинг икки фарзандини автомобилда кетаётган вақтида отиб ўлдирди.

Фаластин расмийларига кўра, Ғарбий соҳилнинг Таммун қишлоғида 37 ёшли Али Холид Бани Одеҳ, унинг 35 ёшли рафиқаси Ваад ва уларнинг беш ҳамда етти ёшли икки ўғли бошидан ўқ еб ҳалок бўлган.

Фото: Reuters

Автомобилда бўлган ва ўз оиласи ўлимига гувоҳ бўлган 8 ва 11 ёшли икки нафар катта ёшли болалар эса ўқ парчаларидан олинган енгил жароҳатлар билан тирик қолган.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти ўз баёнотида Исроил кучлари дастлаб тиббиёт ходимларининг автомобил ичидаги ярадорларга етиб боришига тўсқинлик қилганини ва уларга ҳудудни тарк этишни буюрганини маълум қилди.

Омон қолган икки ўғилдан бири — 12 ёшли Холид шифохонада Reuters агентлигига «машина ўққа тутилишидан олдин онасининг йиғлаётганини ва отасининг дуо қилаётганини эшитганини» айтди. «Биз тўғридан тўғри ўққа тутилганимизда манбасини билмадик. Акам Мустафо ва мендан ташқари машинадагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди»,