Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда соатига 280 км тезликда ҳаракатланган поездга осилиб олган эркак омон қолди
Йўловчи тамаки чекиш учун платформага тушганида поезд эшиклари ёпилиб, ҳаракатлана бошлаган. Чамадони ва ҳужжатлари поезд ичида қолган эркак вагонлар орасидаги тросларга осилиб олган.
Германияда чиптасиз эркак соатига 280 километрдан юқори тезликда ҳаракатланган поездга осилиб олиб, қарийб 30 километр масофани босиб ўтди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, Венгрия фуқароси бўлган 40 ёшли эркак Мюнхендан Германия шимолида жойлашган Любекка кетаётган поездга чиптасиз чиқиб олган. Поезд Мюнхендан 70 километр шимолда жойлашган Инголштадт станциясида тўхтаган вақтда, йўловчи тамаки чекиш учун платформага чиққан. Шу вақт поезд эшиклари ёпилиб, ҳаракатланишни бошлаган ва эркак вагонлар орасидаги очиқ жойга кириб, торсга осилиб олган.
Полиция маълумотларига кўра, поезд соатига 282 километр тезликда ҳаракатини давом эттирган. Орадан кўп ўтмай машинист Инголштатддан 30 километр узоқликда поездни тўхтатган ва чиптасиз йўловчи қўлга олинган.
Полиция томонидан сўроқ қилинган вақтда йўловчи чамадони ва барча ҳужжатлари поезд ичида қолгани учун унга осилиб олишга мажбур бўлганини билдирган. Хавфли саёҳатга қарамай, эркакка ҳеч қандай жароҳат етмаган. У чиптасиз ҳаракатлангани ва жамоат тартибини бузгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026