Нетаняҳу ҲАМАСни сулҳ келишувини бузишда айблади
Келишув бўйича ташкилот 19 январга қадар озод этиладиган гаровдаги шахслар рўйхатини тақдим этиши керак эди. Исроил бош вазирига кўра, ҲАМАС ҳозирга қадар ушбу рўйхатни бермаган.

Фото: AP
Исроил ҳозирга қадар ҲАМАСдан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув доирасида озод этиладиган гаровдагилар рўйхатини олгани йўқ. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу маълум қилди.
«Биз келишилганидек, озод этилиши керак бўлган гаровдаги шахсларнинг рўйхатини қўлга киритмас эканмиз, режа бўйича олдинга силжимаймиз. Исроил келишувнинг бузилишига тоқат қилмайди. Барча масъулият ҲАМАС зиммасида», — дейди ҳукумат раҳбари.
Келишувга кўра, ҲАМАС озод этиладиган гаровдаги шахслар рўйхатини 19 январ маҳаллий вақт билан соат 16:00 га режалаштирилган алмашувдан камида 24 соат олдин тақдим этиши керак эди. Аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режими 19 январ соат 08:30дан кучга кириши айтилганди.
Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС 33 нафар гаровга олинган шахсни озод этиши керак, Исроил эса қамоқхоналардан салкам 1,9 минг фаластинлик маҳбусни озод этади.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу идораси ҲАМАС сўнгги дақиқада Исроил билан келишувдаги баъзи бандлардан воз кечгани ва шу орқали келишувга эришишга тўсқинлик қилганини айтганди. Исроил ҳукуматига кўра, ҲАМАС Ғазо секторида 98 нафар исроилликни гаровда ушлаб турибди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

09:05 / 09.04.2025
Трамп Оқ уйда матбуот кўз ўнгида Нетаняҳуни таҳқирлади — Исроил ОАВ

11:03 / 05.04.2025
Axios: Нетаняҳу Ғазо ва тарифларни муҳокама қилиш учун АҚШга ташриф буюради

09:42 / 03.04.2025
Нетаняҳу Ҳаага суди ордерига қарамай Венгрияга келди

16:51 / 01.04.2025