Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
Овқатланиш шохобчаси электр ускуналарини, иккита фермер хўжалиги сув насосларини тармоқларга тўғридан тўғри улаб, электрдан ноқонуний фойдаланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Самарқанд вилоятининг учта ҳудудида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд шаҳри, Нарпай ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.u.” МЧЖ раҳбари А.С. МЧЖга қарашли ошхонада электр ускуналарини, “N.Q.” ва “А.J.” фермер хўжалиги масъул шахслари электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан тўғри улаб, жами 186,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026