Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Улар АИ-92 бензинини Сариёғочдан Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали ташиб келган.
Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Тадбирлар давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 39 ёшли М.М. ва 28 ёшли Х.Х. Қозоғистон фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакат ҳудудига ноқонуний йўллар билан АИ-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғуллангани аниқланган.
Улар ушбу ноқонуний ишни Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қозоғистон фуқароси А.Кга нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
15:22 / 30.12.2025
Россия бензин ва дизел экспортига қўйилган тақиқни тўртинчи марта узайтирди
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025