Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
3703
5 дақиқада ўқилади

“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида

Оқ уйга қайтган Доналд Трамп илк иш кунида миграция сиёсатини қаттиқлаштириш бўйича фармон имзолади. У нолегал мигрантлар оқимини тўхтатиш учун ҳатто ҳарбийларни ҳам ишга солмоқчи. Kun.uz суҳбатлашган таҳлилчиларга кўра, АҚШ президентига бу ваъдаларини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бир нечта омиллар бор.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Камолиддин Раббимов: АҚШда ўзаро тийиб турувчи тизим мавжуд ва штатларнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Маҳаллий полиция тўғридан тўғри маҳаллий мэр ёки губернаторга бўйсунади. Федерал ҳокимиятнинг ҳукми тўлиқ ўтмайди. Имиграция масалалари, айтайлик депортация қилиш – маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколатига киради.

Баъзи штатлар ва шаҳарлар борки, улар либерализм ғоялари тарафдори. Губернаторлар орасида демократик партия вакиллари ҳам бор ва улар Доналд Трампнинг айтганини югуриб бориб қилмайди. Масалан, Калифорния бу анча либерал штат, ёки шимолий штатлар бор, улар либерал штатлардир. Айтайлик, Чикаго ёки Лос-Анжелес каби штатларнинг губернаторлари ҳам Трамп қарорларига қарши чиқиши мумкин.

Трамп аввалги президентлик даврида баъзи мусулмон давлатлардан келувчи фуқароларнинг Америкага келишини тақиқловчи қарор чиқарган эди. Лекин оддий прокурорлар ва судялар ҳам Америкада бундай ишларни осонлик биланоқ тўхтатиб қўя олади. Шундай механизм шаклланган: масала пингпонг бўлиб, секин-аста тепага чиқади ва охирги сўзни президент эмас, Олий суд айтади.

Бу сафар Олий судда консерватив судялар кўпроқ. Лекин улар хоҳлаганича сиёсий ўйин қилиб ташлай олмайди. Қонунчилик фалсафаси бор. Шунинг учун Доналд Трампнинг айтгани юз фоиз, силлиқ ўтади деган эмас,

Исломхон Гаффаров: Трамп нега чегарага аскарларни юбораман, деб айтди? Чунки маҳаллий ҳукуматларнинг ҳаммаси ҳам Трампнинг қарорини ёқламаяпти. АҚШ тарихида бундай ҳолатлар аввал ҳам бўлган: масалан, президент Кеннеди ёки Клинтон даврида, ҳукуматлар маҳаллий масалаларга ечим топмаган вақтда президентлар масалани ҳал этишга армияни жалб этган. Бу сафар ҳам Трамп миллий гвардияни жалб этмоқчи.

АҚШда тийиб туриш ва мувозанатлаш принципи ишлайди. Маҳаллий ҳокимиятлар ва кенгашлар федерал марказга бўйсунмаслиги марказ томонидан ана шундай ҳаракатларга сабаб бўлади. Бу масала анча вақтдан буён кўтариб келиняпти. Маҳаллий ҳокимиятлар шунга йўл очиб беряпти, яъни айрим штатлар бу борада марказ билан ҳамфикр.

Трамп ҳарбийларни ҳам жалб этишини айтиши билан, бу масалага қанчалик жиддий қараётганини кўрсатяпти. У илк иш кунида Мексикадаги наркокартелларни террористлар деб эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни ҳам имзолади. Мана шу ҳаракатлари Мексика тарафидан АҚШга кириш уринишларнинг маълум бир қисмини, 10-15 фоизини қўрқитиб, уларни тўхтатиши ҳам мумкин.

Фарҳод Каримов: Трамп миграция масаласида айтганларини амалга ошира олиши у даражада қийин эмас. 2009 йилда ҳам худди шундай қарама-қаршиликка қарамасдан, Мексика билан чегарада девор қурилиши бошланган эди. Агар Трамп яна тўрт йилга сайланганида, балки бу деворнинг салмоқли қисми қуриб битирилган бўларди. Шунинг учун бунга жуда ҳам амалга ошириш қийин лойиҳа сифатида қарамаслик керак. 2009 йилда Мексика деворини қуришга миллий хавфсизлик ва ҳаттоки ҳарбий бюджет ҳам йўналтирилган эди. Бу эса халқаро ҳарбий лойиҳаларни қисқартириш ҳисобига бўлганди.

Бу сафар ҳам худди шундай бўлиши эҳтимоли катта, чунки Трамп ички изоляцияга ўтиб, ички муаммолар билан шуғулланмоқчи. Бунинг натижасида ҳарбий воситалар ва бюджетни йўналтириш имконияти юзага келади.

Умуман, жанубий штатлардан қайси мамлакат ёки минтақа фуқаролари АҚШга кўпроқ кириб келаётгани таҳлил қилиниши керак. Чунки бу мигрантлар ўз мамлакатида фаровон ҳаётни ташлаб келаётгани йўқ. Бу табиий жараён бўлгани учун АҚШ мазкур миграцияни сунъий равишда тўхтатиши қийин. Трамнинг ушбу лойиҳаси муваффақиятли амалга ошиши учун мигрантлар кўчиб келаётган давлатларда урушлар тўхташи, иқтисодиёт ўсиши, фаровонлик бўлиши керак. АҚШ дунёдаги энг қудратли иқтисодиётга эга давлат. Бир вақтлар қашшоқликда ва очарчиликда яшаган Жанубий Корея ёки Японияни ривожланган мамлакатлар даражасига олиб чиқа олди, АҚШ ва унинг институтларида бундай имконият бор.

Шуҳрат Расулов: Трампнинг лойиҳасини амалга ошириш жараёни силлиқ кечмайди, чунки республикачилар партиясининг ичида ҳам ўта қаттиқ антимиграция сиёсатига қарши оппозиция бор. Яқинда юзага келган конфликтни эслатиб ўтмоқчиман. Шахсан Илон Маскнинг ўзи меҳнат визаси масаласида MAGA'га қарши чиқди. У нафақат қарши чиқди, балки MAGA'чиларнинг бир қанча лидерларини аҳмоқлар деб атади.

Трампнинг орқасида турган BigTech (катта технологик компаниялар)нинг меҳнат миграцияси бўйича позицияси Трамп ва MAGA фракциясиникидан айрича.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти