Жамият | 20:46 / 23.01.2025
12286
1 дақиқада ўқилади

Toshkent City’даги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

Toshkent City ҳудудида жойлашган 9 қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ёнғин-қутқарув техникалари жалб этилган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Toshkent City ҳудудидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 23 январ куни соат 19:49 да Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчаси, Toshkent City ҳудудида жойлашган 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 19:53 да етиб бориб, ёнғин соат 20:03 да қуршаб олинган ва соат 20:05 ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрда Tashkent City ҳудудидаги 6-лотда қурилаётган уйлардан бирининг ертўласида ёнғин чиққанди. Кейинроқ ФВВ ёнғин қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли омбордаги тез ёнувчи изоляция материалларидан чиққанини маълум қилган эди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид