Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги сайловлар: ижтимоий тармоқлар фейкларга қарши курашиш бўйича текширилади
X, Meta, Alphabet Inc.'s Google, TikTok, Microsoft вакиллари Боннда Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунига мувофиқлигини текшириш бўйича Германия регуляторлари билан учрашувга таклиф қилинди.
23 февралга белгиланган Германия Бундестаги сайловлари олдидан Европа Иттифоқи глобал ижтимоий тармоқлар ва йирик IT-компанияларни «чидамлилик синовидан» ўтказишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Bloomberg 24 январ, жума куни.
Еврокомиссия матбуот котибининг маълум қилишича, бу мақсадда миллиардер Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғи вакиллари, шунингдек, Meta Platforms Inc. (Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилади), Snap Inc., Alphabet Inc.'s Google, TikTok, Microsoft Corp. ва унинг шуъба компанияси LinkedIn 31 январ куни Боннда бўлиб ўтиши режалаштирилган Германия регуляторлари билан учрашувга таклиф қилинди.
Учрашув давомида IT-компаниялардан сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейк маълумотлар, киберҳужумлар ва дезинформацион кампаниялар тарқалиши каби сайловга аралашув деб ҳисобланиши мумкин бўлган ҳаракатларга қандай қарши туришни режалаштираётгани сўралади. Симуляция компанияларнинг зарарли ва ноқонуний контентга қарши курашиш учун асосий платформаларни талаб қиладиган Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунига (DSA) мувофиқлигини текширади.
Қайд этилишича, Meta Bloomberg журналистлари билан яқинлашиб келаётган тест ҳақида гаплашишдан бош тортган. Бошқа компаниялар эълон қилинган вақтгача изоҳ бериш сўровларига ҳали жавоб бермаган.
Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузганлар глобал айланмасининг 6 фоизигача жаримага тортилиши мумкин. X, Meta ва TikTok'нинг ҳозирда Европа Иттифоқида DSA'га мувофиқлиги текширилмоқда.
Руминияда президентлик сайлови биринчи босқичи натижалари бекор қилинди
Еврокомиссия Руминия Конституциявий суди 2024 йил охирида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижаларини бекор қилгани муносабати билан дезинформацион кампанияларга қарши курашни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Натижаларга кўра, ўта ўнг россияпараст сиёсатчи Калин Жоржеску 23 фоиз овоз тўплади ва президентлик учун иккинчи турда ўнг марказчи Елена Ласкони билан курашмоқчи эди. 6 декабр куни Руминия Конституциявий суди овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.
Натижаларни бекор қилиш қарори Руминия президенти идораси сайловларга россияпараст номзод Жоржеску фойдасига таъсир кўрсатилганини тасдиқловчи разведка маълумотлари борлигини маълум қилганидан кейин қабул қилинди. Бошқа нарсалар қаторида, TikTok видео платформасида «манипуляция қилинган» инфлюенсерлар ва алгоритмлардан фойдаланиш партизанлик кампанияси, шунингдек, 85 000 дан ортиқ киберҳужумлар ҳақида айтилган. Разведка маълумотларига кўра, Руминия Россиянинг «тажовузкор» гибрид фаолияти, жумладан киберҳужумлар, маълумотларнинг сизиб чиқиши ва диверсиялари нишони ҳисобланади. Европа Иттифоқида манипуляциялар эҳтимоли бўйича суриштирув бошланди.
Айни пайтда, мамлакатда Конституциявий суднинг овоз бериш натижаларини бекор қилиш ҳақидаги қарорига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026