Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда сайлов участкалари ёпилди, экзит-полл Лукашенко ғалабасини кўрсатмоқда
Амалдаги давлат раҳбарининг еттинчи марта сайланиши кутилмоқда.
Фото: БелТА
Беларусда президентлик сайлови участкалари ёпилди. Дастлабки экзит-полл натижаларига кўра, амалдаги Александр Лукашенко 87,6 фоиз овозга эга, деб ёзди БелТА.
«Ҳаммага қарши» варианти сўровда қатнашган сайловчиларнинг 5,1% овозини олган. Сайловда иштирок этган қолган номзодларнинг натижалари қуйидагича:
- Сергей Сиранков - 2,7%
- Олег Гайдукевич - 1,8%;
- Анна Канопацкая - 1,6%;
- Александр Хижняк - 1,2%.
Марказий сайлов комиссиясининг таъкидлашича, сайловда 52 давлатдан 486 нафар хорижий кузатувчи ва 44361 нафар миллий кузатувчи қатнашган.
Европа Иттифоқи Беларусдаги президентлик сайловини «сохта, на эркин, на адолатли» деб атади.
Александр Лукашенко бу йил қаторасига еттинчи марта сайланмоқда. Ундан ташқари яна тўрт номзод: Коммунистик партиянинг биринчи котиби Сергей Сиранков, Либерал-демократик партияси раиси Олег Гайдукевич, тадбиркор аёл Анна Канопацкая, Меҳнат ва адолат республика партияси раиси Александр Хижняк иштирок этяпти. Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг айтишича, беларусликлар ҳам, халқаро ҳамжамият ҳам ушбу сайлов натижаларни тан олмайди.
Мавзуга оид
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
11:43 / 15.12.2025
Озод этилган беларуслар бошқалар озодлиги учун ҳам курашишга чақирди
12:10 / 13.12.2025
Беларусдан ерости туннели орқали Полшага 180 нафардан ортиқ ноқонуний мигрант кириб келди
13:10 / 11.12.2025