Покистон Ўзбекистонда биотехнологик дори воситаларини ишлаб чиқаради
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Getz Pharma фармацевтика компанияси раҳбари Халид Маҳмуд билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, мамлакатда дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Халид Маҳмуд мамлакатда фармацевтика соҳаси тараққиётини янги босқичга кўтариш, тармоқнинг хорижий инвестициялар учун жозибадорлигини янада ошириш учун халқаро стандартлар тизимлари, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сертификатини жорий этиш, ЖССТ томонидан аккредитациядан ўтган лабораторияларни яратиш зарурлигини қайд этди. Халид Маҳмуд бу борада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Яратилаётган шароит ва берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиш мақсадида Getz Pharma раҳбари Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида биотехнологик дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхонани бунёд этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришганини, у 2029 йилда тўлиқ ишга туширилишини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шу жумладан, Карачи шаҳрида қўшма маданий-гуманитар тадбирларни биргаликда ташкил этиш масалалари ҳам келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади
Ўзбекистон | 23:43 / 02.02.2025
Левиафанга қарши олигарх: нега Илон Маск «Европага асил буюклигини қайтариш»га аҳд қилди?
Жаҳон | 20:34 / 02.02.2025
Трампдан янги «шоу», ҲАМАСда янги тактика, АҚШни «синдирган» Хитой – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:07 / 02.02.2025
“Уйда ўтира олмайман” — Қумтепа бозорида савдо қилаётган 81 ёшли отахон
Жамият | 14:44 / 02.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tashkent INDЕX: Марказий Осиёнинг энг йирик ва замонавий савдо маркази
Ўзбекистон | 18:59
-
Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:58
-
2024 йилда Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайди
Ўзбекистон | 18:56
-
Эрон эмас, Саудия: Суриянинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиси ўзгармоқда
Жаҳон | 18:26
Мавзуга оид
14:38
Покистоннинг йирик компанияси Ўзбекистон бозорига қайтмоқда
22:12 / 30.01.2025
“Бож тўлови маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўмак бўлади” — Фармагентлик раҳбари
15:32 / 30.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон тарифларни пасайтириш бўйича қўшма "ҳаракатлар режаси"ни ишлаб чиқади
10:00 / 30.01.2025